Профессионал боксдаги қадамлари муваффақиятли чиққан ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев грузиялик чарм қўлқоп устаси устидан ғалабага эришди, деб ёзди «Оламспорт».
15 февраль куни Шоҳжаҳон Рубен Мовсисянга қарши рингга чиқиб, рақибини илк раунддаёқ нокаутга учратди. Ваҳоланки жанг 10 раунд давом этиши белгилаб қўйилганди.
Жанг Москва шаҳридаги «Корстон Арена»да бўлиб ўтди. Бир кун аввалги тарозига тортиш маросимида грузиялик спортчи 64,3 килограмм тош босган бўлса, Шоҳжаҳон Эргашев роппа-роса 64 килограмм вазнга эга экани аниқ бўлганди.
Маълумот учун, Рубен Мовсисян бунга қадар 23 та жангда рақибларидан устун келган бўлиб, шуларнинг 16 тасини нокаут билан якунлашга эришганди. Ундан устун келган Шоҳжаҳон Эргашев эса саккизинчи жангидаги саккизинчи ғалабасига эга чиқди. Аҳамиятлиси, у барча жангларида рақибларини нокаутга учрата олган.
Изоҳ (0)