Сортавала шаҳрида (Карелия Республикаси) мушук туфайли бир нечта қишлоқ, болалар боғчаси ва нон заводи электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Прионеж тармоқ компанияси сайти маълум қилди.
Ҳодиса 13 февраль, маҳаллий вақт билан тонгги 09:15 да содир бўлди. Ҳодиса сабабларини аниқлаш ва уни бартараф этиш учун энергетиклар гуруҳи ҳодиса жойига чиқди. Подстанциялардан бирига мушук кириб олганлиги ва қисқа туташувга сабаб бўлганлиги аниқланди. Мушук ҳалок бўлган.
Нашрнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида икки мингдан ортиқ одам ёруғлик таъминотисиз қолган. Шикастланиш мутахассислар томонидан бир неча дақиқада бартараф этилган ва 10:03 да электр энергияси шаҳар аҳолиси ва ижтимоий муҳим объектларга етказила бошланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)