АҚШда олти ёшли боланинг қотилини жиноятдан қарийб 40 йил ўтганидан кейингина жазога ҳукм қилишди, деб ёзади The New York Times.
Нью-Йорк штати Олий суди маслаҳатчилари 56 ёшли Педро Эрнандесни одам ўғирлашда ва қотилликда айбдор деб топди. Тергов маълумотларига кўра, Итан Патц 1979 йил 25 майда Нью-Йорк шаҳрида мактаб автобуси тўхтайдиган бекатдан уйига кетишда йўқолиб қолган. Унинг жасадини топа олишмади.
Маслаҳатчилар ўша вақтда дўкон омборида ишлаган Эрнандес болани савдо муассасаси ертўласига алдаб чақириб, бўғиб ўлдиргани ҳақидаги айблов далилларига қўшилди. Айбловчи томонда фақат айбланувчининг эътирофи бор эди холос, унинг айбдорлигини исботловчи тўғридан-тўғри далиллар мавжуд эмасди.
Адвокатлар Эрнандес шахсият касаллигидан азоб чекиши ҳамда хаёлот ва реаллик ўртасидаги фарқни яхши англамаслигини, шу туфайли, унинг даъвоси суд томонидан қабул қилина олмаслигини исботлашга ҳаракат қилган. Шунингдек, ҳимоя томони Патцни уни мактабга олиб бориш ва уйга қайтариб олиб келиш учун ёлланган аёлнинг таниши ўлдирган бўлиши мумкинлигини даъво қилган эди. Аммо бу версия терговда ўз исботини топмади.
Педро Эрнандес максимал жазо — 25 йиллик қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)