Ўзбекистонда экран диагонали 5,7 дюйм бўлган Galaxy A7 (2017) смартфони сотувга чиқди. Бу ҳақда «Mobinfo.uz» хабар бермоқда.
Қурилма корпуси 3D-ойна ва металл қоришмасидан иборат, у уч хил ранг — қора, ҳаворанг ҳамда тилла рангларда тақдим этилган.
2016 йилги эски туркумдан фарқли равишда, Galaxy А туркуми илк бор IP68 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимояга эга бўлди. Шунингдек, смартфон 256 гигабайтгача катталашувчи microSD хотираси билан жиҳозланди.
Аккумуляторнинг сиғими ҳам катталашган. Зарурат бўлганда смартфон «Тезкор қувватланиш» тартибида UBS Type-C порти орқали қувватлантирилиши мумкин.
Galaxy А (2017) туркумидаги янги смартфонлар энди «Доим фаол экран» функциясига эга: вақт, тақвим ва ўқилмаган хабарларни ҳатто қурилма «уйқу режими»да бўлганида ҳам кўриб бориш мумкин.
Бундан ташқари, A7 ва A5 16 мегапикселли олд ва орқа камералар билан жиҳозланган.
Samsung Galaxy A7 (2017) Тошкент бозорларида 3—3,5 миллион сўмдан таклиф этилмоқда. Таққослаш учун, 2016 йилги туркумга мансуб Galaxy A7 смартфонлари ҳозирда 2,6 миллион сўм атрофида сотилмоқда.
Ушбу қурилмаларни кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилмалар ва уларнинг нархи ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)