Россиялик олим, Лобачёв номидаги Нижегородск университети ҳамда Италиядаги Калабрия университети профессори Ярослав Сергеев Эрон ислом республикаси Илм-фан, тадқиқот ва технологиялар вазирлиги томонидан ташкил этилган халқаро «Ал-Хоразмий» мукофотига лойиқ деб топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мукофот билан тақдирлаш маросими 13 февраль куни Теҳронда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний иштирокида бўлиб ўтади.
Мазкур мукофотни тез-тез «Эроннинг Нобели» деб аташади. У фаннинг қатор соҳаларида эришилган илмий муваффақиятлар учун тақдим этилади.2000 йилдан бери ўз фаолиятини асосан Италияда олиб бораётган олимнинг «чексиз компьютерлар» ишланмаси ҳамда глобал оптималлаштириш борасидаги тадқиқотлари нуфузли илмий жамият томонидан тан олинган.Ярослав Сергеев, россиялик олим
Физика ва математика фанлари доктори саналган Сергеев ушбу соҳаларнинг етакчи мутахассиси бўлиб, Глобал оптималлаштириш халқаро жамиятининг вице-президенти ҳисобланади.
Бундан аввал, 2010 йил олим Италияда математика бўйича халқаро Пифагор мукофотига муносиб топилган. Шунингдек, у 2008 ва 2010 йилларда АҚШдаги халқаро конгресслар мукофотлари, Туркиянинг Измир ва Италиянинг Турин университетлари мукофотларига сазовор бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)