Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда қурилиши 2014 йил бошланган ҳамда шаҳар чорраҳаларини кузатишга мўлжалланган видеокузатув тизимини қисқа муддатда ишга туширишга кўрсатма берди. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.
Ҳозирги кунда Тошкентда 120 та чорраҳа кузатув камералари билан жиҳозланган. Уларнинг барчаси ишга тайёр ва қоидабузарликларни тест режимида қайд этмоқда.
Ички ишлар органлари фаолиятидаги муаммо, камчилик ва вазифаларга бағишланган видеоселектор мажлиси давомида Шавкат Мирзиёев тегишли раҳбарларга транспорт ва пиёдалар ҳаракатини бошқариб турадиган кузатув камераларини ишга тушириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)