Россияда илк ҳалол сайёҳлик йўналиши Бошқирдистонда ташкил этилади. Бу ҳақда республика Тадбиркорлик ва сайёҳлик бўйича давлат қўмитаси раис ўринбосари Роман Шайхутдинов маълум қилди, деб ёзади «IslamRB.ru».
12 кунлик тур республиканинг Уфа, Чишмин, Давлекан, Бурзян ва Учали туманларидаги ислом ва православ маданияти объектларига ташриф буюришни ўз ичига олади. «Ислом динига эътиқод қилувчи сайёҳ учун бу йўналиш жуда қулай бўлади. Улар учун йўналишда барча шароитлар яратилган», — деб таъкидлайди Шайхутдинов.
У сайёҳлик йўналишининг 30 фоизи мусулмонларга, яна 30 фоизи православларга бағишланганлиги, дастурнинг қолган қисмидан табиатда ҳордиқ чиқариш жой олганлигини таъкидлади.
Бошқирдистон Давлат қўмитаси раис ўринбосарининг сўзларига қараганда, лойиҳа Яқин шарқлик сайёҳлар учун мўлжалланган. Унинг фикрича, бу йўналишга талаб етарлича юқори бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)