АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари синов доирасида Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини учирди. Бу ҳақда Америка Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Ракета Калифорнияда жойлашган Ванденберг базасидан учирилди. Ракетанинг бош қисмига телеметрик маълумотларни йиғиш учун мўлжалланган қурилма ўрнатилган. Ракета зарбаси Тинч океанининг жанубий қисмидаги Маршалл оролларининг бир қисми ҳисобланган Кважалейн маржонлар оролига тўғри келди.
Ракета 6 800 километр масофани босиб ўтди. «Синовлар қитъалараро баллистик ракетасининг аниқлик ва ишончлилигини текшириш, ядровий тийиб туриш вазифасини хавфсиз ва самарали давом эттиришни таъминлаш учун қимматли маълумотларни қўлга киритиш имконини беради», — деб таъкидланди қўмондонлик ахборотида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)