Футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун Қатар умумий ҳисобда 200 миллиард доллар сарфлайди, деб ёзди «Sports.ru».
Бу ҳақда маълум қилган Қатар молия вазири Али Шариф Ал-Эмади кўпчиликни ҳайрат кўчасига етаклади. Мундиалга тайёргарлик учун сарф этиладиган бу пул Бразилия—2014 ва Россия—2018 дан даҳшатли даражада кўп. Нашр маълумотига кўра, Россия мамлакатда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати харажатларини салкам 18 миллиард долларга баҳолаганди.
Айни вақтда қатарликлар мундиал лойиҳаси учун ҳафтасига 500 миллион долларни йўқ қилиш ишлари билан банд. Бу пуллар стадионлар, янги йўллар, темир йўллар, аэропортлар, шифохона-ю портлар қуриш учун сарф этилмоқда.
Қатарнинг бу кўрсаткичини яқин орада кимдир такрорлашига ишониш қийин.
Изоҳ (0)