Овоз кишига тавсиф беришнинг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Суҳбатдошимиз нима ҳақида ва қандай сўзлаётганлигига, ўзимиз истамаган ҳолда, доим эътибор қаратамиз ва тегишли хулосалар чиқарамиз. Хушоҳанг овоз ва аниқ талаффуз ҳар доим яхши таассурот уйғотади. Бироқ табиатан бундай хислатларга эга бўлмаган кишиларга қуйидаги машқлар ёрдам беради.
- Овозингиз жуда паст бўлса
Қўлингизни қорнингиз устига қўйинг. Жаҳлингиз ҳаддан ортиқ чиққан вақтни эсланг. Исталган матнни қўлингизни қорнингизга қўйган ҳолда талаффуз қилишга ҳаракат қилинг. Товушлар айнан қорин соҳасидан чиқишига эътибор қаратинг. Ичингиздаги нафратни чиқариб юборинг. Машқни бир неча марта такрорлагандан сўнг нутқингиз расмийлиги йўқолиб, самимийроқ жаранглай бошлайди.
- Агар овоз томоққа «тиқилиб» қолса
Томоқни озод қилиб, асосий вазифани лаблар ва диафрагмага ўтказувчи машқ бажаринг. «Кью-икс» бўғинларини талаффуз қилинг: «кью» талаффуз қилинганда лаблар айлана шаклга кирса, «икс»ни очиқ табассум билан ифодаланг. Машқни 30 марта такрорланг, шундан сўнг унинг фойдасига ишонч ҳосил қилиш учун кичикроқ нутқни талаффуз қилиб кўринг. Бундай машқдан сўнг оммавий чиқишларда овоз пайчалари камроқ толади.
- Агар овоз жарангдор бўлмаса
5—10 дақиқа исталган матнни ундош товушларсиз баланд овозда ўқинг. Шундан сўнг уни унли товушларсиз қайта ўқинг. Тез орада овозингиз жарангдорликка эга бўлади.
- Агар талаффузингиз оқсаса
Талаффузни исталган матнни овоз чиқариб ўқиш орқали яхшилаш мумкин. Масалан, бирор шоир шеърини «ёпиқ оғиз» услубида: лаблар туташган, тишлар орасини очган ҳолда ўқиш мумкин. Шу тариқа артикуляциявий мушаклар фаолроқ ишлай бошлайди.
Изоҳ (0)