14 февраль куни Нью-Йоркда америкалик космонавтларнинг Ойга ва космосга саёҳатини акс эттирувчи архив суратларни сотиш режалаштирилаётган кимошди савдоси бўлиб ўтади.
1969 йилда тарихда илк бор йўлдошга қўниш каби машҳур суратлардан ташқари унда ҳеч қачон чоп этилмаган суратлар ҳам савдога қўйилади. Тарихий суратларнинг дастлабки нархи бир нусхаси учун 15 мингдан 25 минг долларгача бўлиши маълум қилинмоқда.
TJournal Ер йўлдошига саёҳат қилишга муваффақ бўлган космонавтларнинг машҳур ва ноёб кадрларини тақдим этишга қарор қилди.
Космонавт Эдвард Уайт илк бор очиқ космосга чиққан пайт, 1965 йил.
Нил Армстронг Ой юзасига қадам қўйган иккинчи одам — Базз Олдринни суратга олмоқда, 1969 йил.
Олдрин Сокинлик денгизи юзасида (Ой юзасидаги денгиз). Унинг гермошлемида Нил Армстронг акси, 1969 йил.
Олдрин АҚШ байроғи ёнида. Унинг ёнида телевизион камера симларини кўриш мумкин. Камера ёрдамида уларнинг ойга қўниши Ерга трансляция қилинган. 1969 йил.
Нил Армстронг ой модулининг тилла зар қоғозга ўралган оёғи ёнида, 1969 йил.
Южин Сернан, «Аполлон 17» операцияси давомида Ой юзасида турган сўнгги одам, 1972 йил.
«Скайлеб-3» кемаси қўниш жараёнида парашутларнинг очилиши, 1973 йил.
Канаданинг роботлаштирилган манипулятори — «Канадарм», 1981 йил.
Космонавт Брюс Маккендлесс очиқ космосга илк бор хавфсизлик арқонисиз чиқишни амалга оширмоқда, 1984 йил.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.