Юздаги ҳуснбузарларни йўқотишнинг бир неча хил усуллари мавжуд.
Витаминли препаратлар
Ҳуснбузарларни даволашда етарли даражада B гуруҳ витаминлари талаб қилинади. Бундан ташқари, А, C, E витаминлари ҳамда рух ва хром элементлари ҳам бу борада ёрдамчи бўла олади.
Чой дарахти ёғи
Бу эфир ёғи антибактериал хусусиятга эга бўлгани боис ҳуснбузарларга қарши курашишда энг самарали восита ҳисобланади.
Саримсоқ
Саримсоқ – ҳақиқий табиий антибиотик бўлиб, ҳуснбузарларни даволовчи барча воситалар таркибининг асосий қисми ҳисобланади.
Фотодинамик даволаш
Фотодинамик даволашни баъзан, кўк рангли даволаш дейишади. Даволашнинг бу усули антибиотикларга қараганда бир мунча хавфсизроқ ҳисобланади.
Изоҳ (0)