Маккадаги Масжид ал-Ҳаром имоми шайх Моҳир ал-Муайқли оёғи йўқлигига қарамай умрага келган боланинг пешонасидан қайта-қайта ўпди, деб хабар беради Islam Today.
Йигитча оёғи йўқлиги ва қўлида ҳаракатланишига қарамай, муқаддас зиёратга келди.
Имом бу ҳақда хабар топгач, бола билан шахсан кўришиш ва унга мустаҳкам имони, бардоши учун миннатдорлик билдиришга қарор қилди.
Қатарлик 14 ёшли боланинг исм-шарифи Ғаним ал-Муфтаҳ бўлиб, мактабнинг 9-синфида таҳсил олади. Болакай Caudal Regression синдроми (умуртқанинг белдан пастки қисми ривожланмаслиги) билан дунёга келган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)