Водий вилоятларида Андижон санъат коллежи «Тарона» халқ чолғулари камер оркестрининг шинавандалари талайгина. Хотирахон Акрамова раҳбарлигидаги ушбу бадиий жамоа вилоят қўғирчоқ театри саҳнасида янги концерт дастурини намойиш қилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбири хабар берди.
Вилоят ҳокимлиги, маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда санъат коллежи ташаббуси билан ташкил этилган тадбирнинг илк кунида концерт дастурини 700 дан зиёд санъат ихлосманди томоша қилди.
Санъат коллежи ўқитувчи ва иқтидорли ўқувчиларидан ташкил топган бадиий жамоа дастуридан ўзбек ва жаҳон мумтоз куйлари ҳамда замонавий асарлар ўрин олган. Томошабинлар Манас Левиев, Дони Зокиров, Франц Шуберт, Альберт Фоссен каби машҳур бастакорлар асарлари билан биргаликда «Оҳки, ишқ», «Яхшилиқ» сингари композицияларни қизиқиш билан кутиб олмоқда.
23 январдан бошланган халқ чолғулари камер оркестрининг концертлари тўрт кун давомида бўлиб ўтади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)