Ироқ махсус кучлари Мосул шаҳрининг шарқий қисми ИШИД жангариларидан тозаланганини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қўшин қўмондони, генерал Абдулғани ал-Асадийнинг сўзларига қараганда, ҳукумат қўшинлари Дажла дарёсининг чап қирғоғидаги ерларни ўз назоратига олди. Бу ерда Мосул шаҳрининг шарқий туманлари жойлашган.
Бундан ташқари, шаҳарнинг шарқий қисмини қайта тиклаш режаси ишлаб чиқилгани айтилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)