• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    27 ёшли супермодель Ксения Дели уйсиз қарияга 1 миллион рубль бериш учун Краснодарга учиб келди

    27 ёшли молдовалик модель Ксения Делининг уйсиз қарияга қилган хайрияси Россия оммавий ахборот воситалари томонидан кенг муҳокама қилинди. «РИА Новости»нинг қайд этишича, модель 1 миллион рубллик конвертни шахсан топшириш учун Краснодарга ташриф буюрган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Миша амаки

    Миша амаки Кубандаги энг таниқли спорт мухлиси, оппоқ соқолли, кўзлари самимий бу қарияни кўпчилик яхши танийди. Асл исми Михаил Гориян бўлган чол Тоғли Қорабоғ можаросидан кейин яқинларини йўқотган ва 1989 йил Бокуни тарк этган, турли бурчакларда саргардон бўлган. Совуқ қиш кунларидан бирида Миша амаки бутунлай уйсиз қолди. У бунга қадар дўстларининг уйида яшарди, бироқ улар ҳам оламдан ўтиб кетди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ваҳоланки 68 ёшли қарияни Краснодарда яхши танишади. Уни баскетбол, футбол, волейбол учрашувларида кўриш мумкин эди ва чол кубанлик спортчиларни қизғин қўллаб турарди. «Чемпионат» нашри хабарига кўра, Миша амакига энг катта ёрдамни қайсидир спортчи эмас, балки молдовалик модель кўрсатган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Эзгулик

    Светлана исмли қиз Миша амакига ёрдам бериш илинжида «Миша амаки учун уй» акциясини эълон қилиб, унинг учун пул йиға бошлади. Светлана Черникованинг ҳаракатлари зое кетмади.

    Қиз хаёлига келган барча ишни қилиб, омманинг эътиборини уйсиз қолиб кетган чолга қаратишга уринган. Бироқ ўткинчилар орасида уни танқид қилганлар ҳам бор бўлиб, «Нега энди фақат Миша? Петя ёки бошқа болалар эмас» деб, кесатиқ фикрлар ҳам билдирган.

    Ёрдам берувчилар орасида Армен Амбарсумян ва унинг дўстлари ҳам бор эди. «Ажойиб кун бўлди. Ресторанда Миша амаки билан турганимизда кутилмаганда Victoria's Secret супермодели Ксения Дели кириб келди. Унинг қўлида пул солинган конвертни кўриш мумкин эди. Ксения конвертни Миша амакига топширар экан, уни қучиб қўйишни ҳам ёдидан чиқармади. Бу вақтда Светлана кўз ёшини тийиб туролмас, Миша амаки ва қолганлар эса шокка тушиб қолгандик», — деб ҳикоя қилган Амбарсумян.

    kseniya_deli_2

    Ксения Делининг конвертида 1 миллион рубль бор эди (тахминан 17 минг АҚШ долларига яқин). Унинг бу хайриясидан кейин «Миша амаки учун уй» устида ишлаган кўнгиллилар акцияни ёпиқ дея эълон қилди. Ундан тушган пул жами 1,7 миллион рублни ташкил қилган. Кўнгиллилар Миша амакининг ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари билан банд, шундан кейин улар қарияга уй танлашда ёрдам беришни ҳам ният қилган.

    Ксения Дели

    Ксения Молдовада туғилган. У 18 ёшида талабалар учун махсус дастур ёрдамида АҚШга ўқишга кетади. Қайтишни режалаштирганди, бироқ тақдиридан қочиб қутула олмади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Америкада Делини машҳур фотограф Гэвин О’Нил учратиб қолди ва унга пул бериб, Лос-Анжелесда қолишга кўндирганди. Унинг биринчи суратлариёқ машҳур бўлиб кетди ва АҚШнинг нуфузли нашрлари 18 ёшли қиз билан ҳамкорлик қилиш пайига тушиб қолди.

    Қиз тез орада элит моделлар қаторига кирди. У Американинг деярли барча журналлари муқовасини безади. Бруно Марс, Келвин Хариссон, Жастин Бибер каби машҳур юлдузлар клипларида чиқиш қилди ва ном қозонди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Миша амаки Бокудан чиқиб кетган 1989 йилда туғилган Ксения Дели ўтган йилнинг ёз ойида мисрлик миллиардер Усама Фати Рабаҳ Аш-Шарифга турмушга чиқди. 62 ёшли қайлиқ тўй маросимини Грециядаги машҳур Санторин оролида ўтказди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Дели шахсий ҳисоб рақамини бойитиш учун энди тер тўкиши шарт эмасдек. Бироқ у журналлар учун суратга тушишда давом этмоқда ва бундан чарчаётгани йўқ. Мана энди у хайрия ишларида ҳам фаолликни оширишга қарор қилган.

    18.01.2017, 12:08   Изоҳ (0)   115075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўйин вақтида севги изҳор қилган футболчи ҳакам томонидан жазоланди (видео)

    18.01.2017, 04:24

    Моуриньога жой бор, Гвардиолага эса йўқ: УЕФА барча даврларнинг энг яхши мураббийлари рўйхатини эълон қилди

    17.01.2017, 17:30

    Швед боксчиси ҳакамни нокаутга учратишига бир баҳя қолди

    17.01.2017, 12:15

    Чехияда флорбол мусобақаси вақтида спорт залининг томи қулади. Ҳеч ким жабрланмади

    16.01.2017, 14:49

    Руслан Нуриддинов — жаҳоннинг 2016 йилдаги энг яхши оғир атлетикачиси номига даъвогар

    16.01.2017, 07:35

    Футбол юлдузларини 5-6 карра қимматроққа сотиб олаётган хитойликлар ўз ватандоши учун 40 баробар кўпроқ пул сарфлади

    16.01.2017, 05:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пекинда кучли сув тошқинлари оқибатида 30 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 29 июл, 12:55

    Ёзда кондиционерсиз хонада ухлаб қолишга ёрдам берадиган 7 лайфҳак 

    Маслаҳатлар | 29 июл, 12:52

    “ОКМК” футболчиси Нодирбек Абдураззоқов фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 29 июл, 12:52

    АҚШда 32 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди 

    Дунё | 29 июл, 12:28

    “Арсенал” Уилям Салиба билан шартномани узайтиради

    Спорт | 29 июл, 12:20

    Андижондаги каналга корхонадаги авария сабаб нефть оқиб кетди

    Ўзбекистон | 29 июл, 12:08

    Колумбия собиқ президентига жиноий иш очилди

    Дунё | 29 июл, 12:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.