Facebook ижтимоий тармоғи биринчи марта Германияда суд олдида жавоб беради. Бунга фойдаланувчилар ижтимоий тармоқ орқали ёлғон хабарлар тарқатгани сабаб бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Даъвони Вюрцбургдаги адвокатлик бюроси киритди. У 6 февраль куни округ судида кўриб чиқилади.
Ижтимоий тармоқда суриялик Анас Модамани шериклари билан бирга Берлин метросида уйсиз кишини ёқиб юборгани ҳақидаги хабарлар тарқатилмоқда. Даъвогар бу хабарларнинг тарқатилишини чекламоқчи.
Facebook вакиллари бундай хабарларни ўчириб ташлашдан бош тортган эди.
Изоҳ (0)