Марокаш жанубидаги автомобиль авариясида ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа Агадир шаҳрига борувчи трассанинг 41-километрида рўй берди. Йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетди, бунинг оқибатида машиналар олов олди. Авария оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди.
Жиддий жабрланганлар вертолётда Марокаш шаҳрига юборилди. Қолганларга Агадир шифохонасига ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)