Хитойдаги смартфонлар ва телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарувчи иккинчи энг йирик компания — ZTE фойдаланувчи кўз қорачиғининг ҳаракати орқали берадиган буйруқларга риоя қиладиган смартфонни муваффақиятли тарзда ишлаб чиққанлигини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Телефон олд камерасидаги махсус технология орқали кўз ҳаракатини сезади. Смартфоннинг ташқи юзаси махсус материал билан қопланади, у телефонни осонлик билан деворга маҳкамлаш имконини беради. Виртуал саҳифаларни варақлаш учун эса кўзни айлантириш кифоя.
Айни пайтда янги қурилма синов босқичида бўлиб, у жамоатчиликка 2017 йил сентябрь ойида тақдим этилади.
Изоҳ (0)