Москва НАТОни анахронизм (ўз замонасига тўғри келмайдиган, эскилик, сарқит) деб ҳисобламайди ва альянс билан аввалги муносабатларни қайта тиклаш керак, деган фикрда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Қанақа анахронизм? Кўплаб мамлакатлар НАТОга аъзоликдан манфаатдор, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан, чунки мустақил ташқи сиёсатни қуриш керак эмас, умумийсига қўшилиш кифоя», — деди Россия ташқи ишлар вазирлиги Умумевропа ҳамкорлиги департаменти директори Андрей Келин Москва НАТОни аввалгидек «совуқ» уруш реликти (қадимги даврлар қолдиғи сифатида сақланиб келган нарса) ва анахронизми деб ҳисоблаши ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавобан.
«НАТО билан нормал алоқаларни қуриш ва аввал бўлган нарсаларни яна давом эттириш керак», — дея таъкидлади дипломат.
Изоҳ (0)