Хонанда Лола иккинчи фарзанди Шоҳдиёр учун Мессининг бутсаларини совға қилди. Бу ҳақда қўшиқчи Instagram саҳифасида ёзиб қолдирди ва Шоҳдиёрнинг «Барселона» формасидаги суратини унга илова қилди.
«Янги йил бизнинг севимли байрамимиз, унда орзулар рўёбини кўриш мумкин», — деб изоҳ қолдирди Лола. Унинг қайд этишича, оила Мессининг бутсаларини орзиқиб кутганди.
«Биз Мессининг бутсаларини шу қадар кутгандикки, Диёр мана учинчи кундирки улар билан ухлайди, овқатланади. Ҳаттоки, бутсанинг боғичларини тақиб олишни ҳам ўрганди. Болаларимизнинг кўзларида қувонч бўлса кифоя, бошқа ҳеч нарса керак эмас» — деб сўзига якун ясаган Лола.
Аввалроқ Лола ўз интервьюларидан бирида Шоҳдиёрнинг «Пахтакор» футбол мактабига бориши ҳақида айтиб ўтганди. Энди эса унинг «Барселона» ва Мессининг мухлиси экани ойдинлашди.
Изоҳ (0)