АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Ироқнинг Мосул шаҳрида ИШИД жангариларига берган авиазарбаси туфайли тинч аҳоли жабр кўрган бўлиши мумкин. Бу ҳақда коалиция баёнотига таяниб, Reuters маълум қилди.
Ҳодиса 29 декабрь, пайшанба куни рўй берди. Коалиция нишони олдинроқ танкка қарши гранатомётдан ўққа тутган ва микроавтобусга жойлашиб олган жангарилар бўлди. Авиазарба машина қўйилган касалхона автотураргоҳига қаратилди.
«Бунинг оқибатида тинч аҳоли ўртасида қурбонлар бўлиши мумкин», — дейилади коалиция баёнотида. Юз берган ҳолат бўйича текширув бошланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)