Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) 2016 йил сарҳисобини қилиб, турли номинацияларда қитъанинг энг яхши боксчиларини аниқлади. Бу ҳақда «KazInform» хабар бермоқда.
Яна бир ўзбекистонлик боксчи Жасурбек Латипов AIBA Pro Boxing (APB) йўналиши бўйича 2016 йилнинг энг яхши боксчиси деб тан олинди.
Қолган номинацияларда қуйидаги боксчилар ғолиб бўлди:
Осиёда йилнинг энг яхши боксчиси – Данияр Елеусинов (Қозоғистон);
Осиёда йилнинг энг яхши аёл боксчиси – Ин Жунхуа (Хитой);
Осиёда йилнинг энг яхши ёш боксчиси – Хаято Суцуми (Япония);
Осиёда йилнинг энг яхши қиз боксчиси – Пан Сумей (Хитой);
Осиёда йилнинг энг яхши ўсмир боксчиси – Кристиан Питт Лорент (Филиппин);
Осиёда йилнинг энг яхши ўсмир қиз боксчиси – Ю Лисай (Хитой);
Осиёда йилнинг энг яхши WSB боксчиси – Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон);
Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи – Патрицио Гаспи (Филиппин);
Осиёда йилнинг энг яхши супервайзери – Карина Пиксон (Филиппин);
Осиёда йилнинг энг яхши делегати – Билли Вонг (Макао);
Осиёда йилнинг энг яхши рефериси – Жинжинг Жанг (Хитой).
Қайд этиш жоиз, Қозоғистон бокс федерацияси Осиёда 2016 йилнинг энг яхши миллий бокс федерацияси деб топилди.
Маълумот учун, Рио–2016 Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўстматов Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) томонидан 2016 йилнинг энг яхши боксчиси деб тан олинганди. Бундан ташқари, Дўстматов Ўзбекистонда йил спортчиси деб топилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)