Қозоғистоннинг «Doscar.club» каршэринг хизмати «ҳайдовчисиз» автомобиль билан боғлиқ қизиқарли видеони YouTube’га жойлади.
Ҳайдовчи ўриндиқ қопламаси ортига яшириниб, ниқобланиб олганди. Шу туфайли ташқаридан қараганда, машина ўзи юриб кетаётгандек тасаввур уйғотади. Давлат автомобиль назорати ходимлари эса кимни жаримага тортишни билмай ҳайратда қолди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.