Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан дўстона муносабатлари 2007 йилда, улар ўз давлатларининг бош вазирлари бўлган пайтда бошланган эди. Бу ҳақда Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ташрифи доирасидаги учрашувда ҳикоя қилиб берди, деб хабар қилади KPress сайти.
Қирғизистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг ёрдамини ҳеч қачон унутмаслигини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон раҳбари унга 14–15 йил давомида кўрмаган акасини топишга ёрдам берган ва уларнинг учрашувини ташкиллаштириб берган.
Изоҳ (0)