Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби президенти ўзгарди. «Championat.asia» нашри хабарига кўра, «Ўзтрансгаз»нинг янги раҳбари Эргаш Шоисматов клубнинг янги президентига айланган.
16 декабрь куни «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси бошқарув раиси Шукурулло Маҳмудов »Бунёдкор» президенти этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. У клуб президенти лавозимида Бедил Алимовнинг ўрнини эгаллаган эди.
23 декабрь куни Маҳмудовнинг ўзи «Ўзтрансгаз»даги раҳбарлик лавозимини Эргаш Шоисматовга бўшатиб, «Марказгазтаъминот» унитар корхонасига директор этиб тайинлангани маълум бўлди.
«‘Ўзтрансгаз’га янги раҳбар тайинланди. Шу боис Шукурулло Маҳмудов ‘Бунёдкор’ президенти лавозимини тарк этди», — дейилади «Championat.asia» хабарида.
«Бунёдкор» клуби расмий сайти Шукурулло Маҳмудовнинг Бедил Алимов ўрнини эгаллагани ҳақида ҳам, Эргаш Шоисматов Шукурулло Маҳмудовнинг ўрнини эгаллагани ҳақида ҳам хабар бермаган.
Изоҳ (0)