Хонанда Шароф Муқимов Captiva автомобилидаги нарсалар ўғирлангани ҳақида Instagram саҳифаси орқали маълум қилганди. Ўғирланган буюмлар орасида нималар борлигини қўшиқчи журналист Феруз Муҳаммадга айтиб ўтди.
«Тонгга яқин уйга келгандим. Эрталаб қўшниларимиз қўнғироқ қилиб, машинам ойналари синиб ётганини айтишди. Чиқиб қарасам, чиндан ҳам ойналар синдирилган», — деб ҳикоя қилди ўғирланган буюмлари қайтарилишидан умидвор бўлган Шароф Муқимов.
«Машинанинг ичида iPad Air 2 планшети, Korg Triton синтезатори ва тикув цехи раҳбари Фарҳод Баҳриддинов совға қилган саҳнавий костюм бор эди. Уларнинг ҳаммасини олишган. Ички ишлар ходимлари ўғирланган буюмлар топилади, деб кетишди», — деб сўзини якунлади Шароф Муқимов.
Изоҳ (0)