• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЙТҲ қурбони бўлган 10 яшар қизалоқ, Cobalt ва Spark’ни урган Captiva: «Пойтахт йўлларида»ги воқеалар

    Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Тошкент» телерадиоканали орқали эфирга узатиладиган «Пойтахт йўлларида» кўрсатуви йўллардаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракат иштирокчиларининг ҳаётини, саломатлигини, мол-мулкини асрашга қаратилган тадбирларни фаол ёритиб келади.

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Кўрсатувнинг 15 декабрда намойиш этилган сонида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик оқибатида содир этилган оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари ҳақида сўз юритилди.

    1-воқеа

    2016 йил 7 июль соат 24:30 ларда Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган Epica русумли автомобиль ҳайдовчиси тезликни белгиланганидан оширгани учун бошқарувни йўқотган. Натижада оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Аниқланишича, ҳайдовчи маст бўлган. Устига-устак, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи ҳатто машина бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига ҳам эга бўлмаган.

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Суриштирув-тергов ишларидан:

    Диёр Рўзиев, Тошкент шаҳар ИИББ TB катта терговчиси:

    «Автомашинани неча тезликда бошқариб келаётгандингиз?»

    Ҳайдовчи:

    «Билмадим. 100 бўлса керак».

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Алишер Абдуқодиров, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори:

    «Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқараётган омиллар таҳлил қилинганда, 75 фоизига ҳайдовчиларнинг тезликни меъёридан ошириши сабаб бўлган. Тезлик қанчалик юқори бўлса, йўл-транспорт ҳодисалари шунчалик оғир оқибат келтириб чиқаради».

    2-воқеа

    2016 йил 22 март куни Юнусобод тумани Бодомзор кўчасида ҳам оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, ички кўчада катта тезликда ҳаракатланиб келган Captiva русумли автомашина йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, аввал Cobalt, сўнг Spark автомашинасига урилди.

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Хайрулла Дадақўзиев, гувоҳ:

    «Ҳайдовчи машинани ташлаб қочиб кетди. Катта тезликда келганига тўсиққа урилиб, машинани кўтариб юборган».

    Дадамурод Муҳаммадалиев, Тошкент шаҳар ИИББ TB терговчиси:

    «Тўқнашув сабабли бошқарувини йўқотган Captiva русумли автомобиль йўл четида кетаётган пиёдани уриб юборган. Жабрланган пиёдага ёрдам бериш ўрнига ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган. Олган оғир тан жароҳатлари оқибатида пиёда ҳаётдан кўз юмган. Ҳали 40 ёшга етмаган аёлнинг уч нафар норасида фарзанди етим қолган».

    3-воқеа

    2016 йилнинг 1 сентябрида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчасида ҳам тезлик меъёрларига амал қилмаслик, спиртли ичимлик ичиб автомашина бошқариш оқибатида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    Суриштирув-тергов ишларидан:

    Ҳайдовчи:

    «Malibu йўл бермаганига тезликни оширдим. Машинани четга олди. Менга йўл беряпти деб пиёдалар йўлагига келиб қолганимни сезмабман».

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Ўткирбек Чиналиев, Тошкент шаҳар ИИББ TB катта терговчиси:

    «Жиноят иши юзасидан ўтказилган техник экспертиза хулосасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган жойдаги тормоз изларига кўра, Matiz автомашинасининг ҳаракатланиш тезлиги соатига 113 километр ва ундан ҳам юқори бўлган».

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Афсуски, ҳайдовчилик масъулиятини унутган, айтиш жоиз бўлса, инсонийлик қиёфасини йўқотган ҳайдовчи маст ҳолатда катта тезликда ҳаракатланиб келиб, пиёдалар йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган ёш қизалоқни уриб юборган. Кучли зарба натижасида 10 яшар қизалоқ воқеа жойида вафот этган.

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Умид Муҳаммедов, жабрланувчининг отаси:

    «Ҳеч кимнинг боласи ўлмасин. Тўғри, менинг яна фарзандларим бор. Лекин ўнта бўлса, ўрни бошқа экан. Бу қизим бошқача эди».

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Тошкент шаҳар ИИББ TB иш юритувида бўлган тергов материаллари асосида тайёрланган кўрсатувнинг мақсади кимнидир айблаш ёки содир этган қилмишини элга ёйиш эмас, балки бу мудҳиш ҳолатлардан бошқа фуқароларнинг тегишли хулосаларни чиқариб олишларига имкон беришдир. Сир эмаски, спиртли ичимлик ичиб маст ҳолатда автомобиль бошқарадиган ёки тезлик меъёрларини писанд қилмайдиган ҳайдовчилар йўқ эмас. Ана шундай, кам бўлса-да, ҳеч қандай меъёрларга тўғри келмайдиган қилғиликни содир этувчилар бор экан, йўлларимизни хавф-хатардан холи деб айтолмаймиз.

    Фото: «Тошкент» телеканали

    Фото: «Тошкент» телеканали

    «Пойтахт йўлларида» ана шундай ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилади.

    16.12.2016, 20:37   Изоҳ (0)   199611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарё ва Бухоронинг янги ҳокимлари, Миржалол Қосимовнинг қўлидан мукофот олган Юлдуз Усмонова, допинг билан қўлга тушган ўзбекистонлик футболчи ва куннинг бош...

    16.12.2016, 20:15

    Ўктам Барноев Бухоро вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

    16.12.2016, 18:08

    Беларуснинг «Коммунарка» кондитер фабрикаси вакиллари «Ангрен» МИЗда яратилган шароитлар билан танишди

    16.12.2016, 16:21

    Эркин Турдимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

    16.12.2016, 15:44

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори виртуал қабулхонаси ишга туширилди

    16.12.2016, 15:24

    Шавкат Мирзиёев Малайзия подшоҳини тахтга ўтирганлиги муносабати билан табриклади

    16.12.2016, 15:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

    Реклама | 12 август, 16:30

    Ўзбекистонда автомобиль сотуви рекорд даражада кўпайди

    Ўзбекистон | 12 август, 17:55

    Ўзбекистон—Ҳиндистон савдо айланмаси ҳажми етти ойда 60 фоизга ошди

    Ўзбекистон | 12 август, 17:51

    Ўзбекистон бокс терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида медаллар жамғариш бўйича тенгсиз бўлди

    Спорт | 12 август, 17:50

    Жефф Безос криптовалюта эвазига сайёҳларни космосга учиради

    Дунё | 12 август, 17:45

    Канадада 75 ёшли аёл кўзига тиш ўрнатиш орқали кўриш қобилияти тикланди

    Дунё | 12 август, 17:35

    Ядровий портлаш ер юзида қандай оқибатларга олиб келади?

    Дунё | 12 август, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.