Samsung компанияси 2017 йил бошида Galaxy C Pro янги смартфонлар линейкасини тақдим этишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». «Ўртача» Galaxy C7 Pro моделининг суратлари интернетда пайдо бўлишга улгурди.
Samsung Galaxy C7 Pro компания ассортиментида ўртача тавсифларга эга арзон модель ўрнини эгаллайди. Смартфон ингичка металл корпусга эга бўлади. Анонс январдаёқ бўлиб ўтиши кутилмоқда. Нархлари ҳозирча номаълум.
Galaxy C7 Pro’нинг баъзи хусусиятлари аллақачон маълум. Чунончи, смартфон 5,7 дюймли Full HD экран, 4 Гб тезкор ва 64 Гб ички хотира, Qualcomm Snapdragon 626 чипсети, 16 мегапикселли асосий ва 16 мегапикселли олд камерага эга бўлади.
Изоҳ (0)