Тошкентда 14 декабрь, чоршанба куни 44-йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусида алангаланиш юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида хабар берилган.
«Яшнобод туманида яна 5-автосаройнинг 44-йўналишдаги автобуси ёниб кетди. Қаҳрамон ўт ўчирувчиларимиз эса тезкорлик билан етиб келишди», — деб ёзади хабар муаллифи.
Ҳодиса нима сабабдан юз бергани номаълум. Фавқулодда ҳолат оқибатида жабрланган кишилар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Қайд этиш жоиз, бу 2016 йил ҳисобидан Тошкент автобусларида ёнғин юз бериши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Хусусан, февраль ва июль ойларида икки мартадан, июнь, август ойларида ҳам бир мартадан Mercedes-Benz йўловчи автобусларида ёнғин қайд этилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)