Қўшиқчи Мадонна Billboard журнали талқини бўйича «Йил аёли» мукофотини қўлга киритди, деб ёзади «ТАСС».
Billboard Women in Music маросими 9 декабрь, жума куни кечқурун Нью-Йоркда бўлиб ўтди.
58 ёшли қўшиқчи мукофотни олар экан, ўз мухлисларига миннатдорлик билдирди ва айнан улар туфайли 30 йилдан ортиқ саҳнада эканлигини таъкидлаб ўтди.
Мадонна (ҳақиқий исми Мадонна Луиза Чикконе) шунингдек, инсон ҳуқуқлари, айниқса аёллар ҳуқуқини қувватлаш ва ҳимоя қилишни давом эттиришини қўшимча қилди.
Шунингдек, тақдирлаш маросимида мусиқага қўшган ҳиссаси учун канадалик кантри қўшиқчи Шанайя Твейн, унинг ватандоши Алессия Кара, америкалик қўшиқчи Меган Трейнор ҳам мукофотларни қўлга киритди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)