Ўзбекистонлик футболчи Фозил Мусаевнинг япон клуби «Жубила Ивата» билан шартнома тузиши мумкинлиги хабар қилинганди. «Championat.asia»нинг ЎФФ матбуот хизматига асосланиб маълум қилишича, музокара олдинга силжиган.
Расмда сўнгги мавсумни «Насаф» таркибида ўтказган Фозил Мусаев Япония клуби расмийлари билан турганини кўриш мумкин. Унга футбол агенти Санъат Шарипов хамроҳлик қилмоқда.
Япония Жей Лигасида тўп суриш ўзбекистонлик футболчига насиб қилмаган. Маълум муддат Ўзбекистон фуқаролигини олган ва миллий терма жамоада тўп сурган Олег Пашинин 2001 йил «Санфречче Хирошима» сафида кўриниш берган.
Қайд этиш керак, Фозил Мусаев аввалроқ Эрон чемпионатида ҳам ўйнаганди.
Изоҳ (0)