Қирғизистон ҳудудида жойлашган барча сайлов участкалари маълумотни автоматик тарзда ҳисобловчи овоз бериш электрон қутилари билан жиҳозланди. Бу ҳақда 9 декабрь, жума куни Қирғизистонда сайловлар ва референдумлар ўтказиш бўйича Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ҳозирги пайтга келиб мамлакатдаги 2 330 сайлов участкаси тўлиқ техник жиҳозланган. Маҳаллий кенгашларга сайловлар ва референдумлар учун 5 588 та автоматик ҳисобловчи қутилар топширилган», — дейилади хабарда.
Матбуот хизматининг маълум қилишича, яқин вақт ичида жойларга мазкур қурилмалар учун захира қисмлари юборилади. Улар техник муаммолар юзага келадиган ҳолатлар учун мўлжалланган.
Бошқарма хабарида таъкидланишича, электрон сайлов қутилари юқори технологик қурилмалар бўлиб, овоз беришни максимал даражада шаффоф ўтказиш имконини беради.
Республикада Қирғизистон конституциясига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, бир қатор маҳаллий ҳокимият органлари депутатлари сайлови 11 декабрь куни бўлиб ўтади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)