Россиянинг «Краснодар» клуби спорт директори Владимир Хашиг келажакдаги режалар борасида берилган саволларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда «Голеада» нашри «Матч-ТВ» каналига асосланиб маълумот берди.
Хусусан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг Хитой клубларидан бирига сотиб юборилиши борасида Хашиг шундай фикр билдирди:
«Агар қандайдир таклифлар бўлса, биз уларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Футболчининг ўзи билан бирга ўтириб, таклифни ўрганамиз. Ҳозирча уни сотиш ҳақида гап йўқ».
Маълум бўлишича, «Краснодар» мавсум бошида Сусони ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган. Айни вақтда «Милан» клубида тўп сураётган футболчи йилига 2,2 миллион евро маош сўраган, «Краснодар» эса 1,7 миллиондан ортиғини беришга тайёр эмаслигини билдирган.
«Краснодар» айни вақтда Сусо даражасидаги футболчини таркибга қўшиб олишни режалаштирган. Одил Аҳмедов ёки бошқа бирор футболчининг сотилиши бу ишни тезлаштириши мумкин.
Изоҳ (0)