Жанубий Корея парламенти мамлакат президенти Пак Кин Хега нисбатан импичмент эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бунга унинг дугонаси билан боғлиқ коррупциявий можаро сабаб бўлди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Шу тариқа у Жанубий Кореянинг лавозимидан четлатилган биринчи демократик сайланган етакчиси бўлиши мумкин.
Қарор Миллий мажлиснинг 300 нафар депутатининг 234 нафари томонидан маъқуллангандан сўнг қабул қилинди. Импичмент Конституциявий суд ушбу қарорни кўриб чиққунга қадар президентнинг давлат раҳбари сифатидаги барча ваколатларини вақтинча тўхтатади.
Конституциявий суд бу қарорнинг қонунийлигини 180 кун ичида кўриб чиқади. Бу вақт ичида эса мамлакат бош вазири Хван Гё Ан президентнинг вазифаларини ўзига олади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)