Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги арафасида Фарғона вилоятининг Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғида янги шифохона фойдаланишга топширилди, деб ёзади ЎзА.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистонда аҳоли, хусусан, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги шифо масканлари барпо этиш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида ҳам замонавий тиббиёт масканлари барпо этилиб, аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатилмоқда. Шоҳимардон қишлоғида иш бошлаган саломатлик масканида ҳам қишлоқ аҳли учун ана шундай имконият яратилди.
«Шифохонамизда шошилинч ёрдам, жарроҳлик, ички касалликлар, туғруқ бўлимлари фаолияти йўлга қўйилди. Янги бўлимлар энг замонавий ускуна ва жиҳозлар билан таъминлангани касалликларни ўз вақтида аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ва самарали даволашда муҳим аҳамият касб этади», — дейди бош шифокор Д.Тошболтаева.
Тез тиббий ёрдам ҳамда патронаж хизмати сифатини янада яхшилаш мақсадида шифохонага Damas ва Matiz автомобиллари топширилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)