Индонезияда 6,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Табиий офат оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, камида 20 киши ҳалок бўлди, ўнлар одамлар жабрланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ўнлаб уйлар, ибодатхоналар ва бинолар вайрон бўлгани таъкидланмоқда.
Зилзила маҳаллий вақт билан соат 5:03 да содир бўлди. Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик станцияси маълумотига кўра, ер силкиниши эпицентри Банда-Ачех шаҳридан 92 километр шарқда, унинг ўчоғи эса 10 километр чуқурликда жойлашган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)