• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий Мажлис депутатлари демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган масалаларни кўриб чиқди

    6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.

    Олий Мажлис биноси. Фото: Norma

    Олий Мажлис биноси. Фото: Norma

    Мажлисда депутатлар жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, фуқароларнинг, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди.

    Депутатлар «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

    5 октябрь куни қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармонини амалга оширишга қаратилган қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувлардан ишончли ҳуқуқий кафолатларни таъминлашни, уларнинг масъулиятини янада эркинлаштиришни ва жиноят ишлари бўйича тафтишлар ўтказишни процессуал жиҳатдан аниқ тартибга солишни назарда тутади.

    Қонунда молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъектларини ва уларнинг ходимларини, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган шахсларни, агар етказилган зарарнинг ўрни улар томонидан қопланган ва ҳуқуқбузарлик оқибатлари ихтиёрий равишда бартараф этилган тақдирда, жавобгарликнинг барча турларидан озод этиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жиноий жазони қўллашга тақиқ белгилаш назарда тутилмоқда.

    Депутатларнинг фикрича, ушбу нормалар тадбиркорлик субъектларини икки томонлама жазолаш имкониятини истисно этибгина қолмай, балки илк бор ҳуқуқбузарлик содир этган ва ўз айбини англаб етган фуқароларга ҳеч қандай салбий оқибатларсиз ўз тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш имкониятини беради, бу эса уларнинг ишбилармонлик борасидаги фаоллигини рағбатлантиришга хизмат қилади.

    Шу муносабат билан Жиноят кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Солиқ кодексига ҳамда бир қатор бошқа қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Бундан ташқари, қонун лойиҳасида бир қатор қонун ҳужжатларига муқобил текширувларнинг барча турларини, шу жумладан, жиноят ишлари бўйича муқобил текширишларнинг барча турларини бекор қилишга тааллуқли тузатишлар киритиш назарда тутилади. Бу эса тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текшириш имкониятини истисно этишига олиб келади.

    Парламент қуйи палатаси депутатлари ўз ишини «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш билан давом эттирди.

    Мазкур қонун лойиҳасида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Лизинг тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Солиқ кодексига тузатишлар киритиш назарда тутилмоқда.

    Депутатлар мазкур қонунларни, шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш ва Олий Мажлис Сенатига кўриб чиқиш учун юбориш тўғрисида қарорлар қабул қилди.

    Мулоқот чоғида депутатлар «Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилди.

    Ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқларини уларнинг маҳсулот белгиларидан инсофсиз рақобатчилар томонидан фойдаланилишидан ҳимоя қилиш даражасини сифат жиҳатдан ошириш, тадбиркорлик субъектларига рўйхатга олинган товар белгилари тўғрисидаги ахборотлардан жадал фойдаланиш, суд қарорларини қабул қилиш чоғида товар белгисини инсофсизлик билан рўйхатдан ўтказилишидан тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишда якуний қарорнинг янада аниқ ва бир хилда ифодаланишини таъминлаш имконини беради.

    Бундан ташқари, товар бозорларида инсофсиз рақобат ҳолатларига қарши янада самаралироқ курашиш ва бундай ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этиш жуда муҳимдир. Normaлар интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳуқуқининг халқаро амалиётига мувофиқлаштирилган.

    Шунингдек, мажлисда депутатлар «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига эътиборни қаратди.

    Мазкур тузатишлар рухсат бериш тусидаги лицензиялар ва ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тартибини такомиллаштиришга ва шу билан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

    Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши рухсат бериш тусидаги лицензиялар ва ҳужжатларни қайта расмийлаштириш тартибини соддалаштиришга ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш борасидаги ноаниқликларни бартараф этишга хизмат қилади.

    «Мажлис қизиқарли баҳс тарзида ўтди, бу эса ушбу ҳуқуқий ҳужжатларни ҳар томонлама муҳокама этиш имконини берди. Парламент вакиллари Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилди», — дейилади агентлик ахборотида.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    06.12.2016, 21:06   Изоҳ (0)   8159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда прокуратура органлари ходимлари куни белгиланиши мумкин

    06.12.2016, 20:55

    Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг ҳайкалини яратиш бўйича халқаро танлов ташкил этилади

    06.12.2016, 20:38

    «Ўзбектуризм» миллий компанияси тугатилади ва унинг негизида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилади

    06.12.2016, 20:26

    27 мамлакат сайёҳлари учун ўз дарвозасини кенг очаётган Ўзбекистон, кассалари ва сотувчилари бўлмаган дўкон, катта саҳнага қайтаётган Юлдуз Усмонова ва куннинг бош...

    06.12.2016, 20:12

    Абдулазиз Камилов Гамбургда ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этади

    06.12.2016, 19:45

    Ўзбекистон ТИВда Эрон парламенти депутати билан учрашув ўтказилди

    06.12.2016, 19:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.