Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Бразилия Федератив Республикаси Президенти Мишель Мигел Элиас Темер Лулиага «Шапекоэнсе» футбол клуби аъзолари бўлган лайнер ҳалокатга учраши ва бунинг оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан самимий таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбебкистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этиб, жароҳат олганларга эса тез орада соғайиб кетишни тилади.
Бразилияда авиаҳалокат қурбонлари хотирасига мотам эълон қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)