Футбол бўйича Жанубий Африка чемпионатида дарвозабон сўнгги сонияларда акробатик тарзда урган голи эвазига жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
Мазкур ҳолат «Барока» ва «Орландо Пайретс» учрашувида қайд этилди. «Орландо Пайретс» жамоаси 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сонияларида «Барока» бурчак зарбасини ишлаб олди.
Жамоа посбони Масулуке Оскарине шерикларига ёрдам бериш учун рақиб жарима майдончасига борди ва ажойиб зарба билан ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)