Ўзбекистон ва Тожикистон ҳаво алоқаси бўйича ҳамкорлик тўғрисида баённомани имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон ва Тожикистон соҳа мутасаддилари ўртасида 30 ноябрь куни Душанбеда бўлиб ўтган музокаралар якунларига кўра имзоланди, деб хабар беради UzDaily.
Тожикистон транспорт вазирлиги ахборотига кўра, икки давлат расмийлари ўзаро самолётлар қатновини қайта тиклаш борасида музокаралар олиб бормоқда. Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар 2017 йилдан бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)