Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасидаги дебют мавсумини 14-ўринда якунлаган ва элитадаги ўрнини сақлаб қолган Тошкентнинг «Обод» клуби Миржалол Қосимов ташрифи борасидаги саволга ойдинлик киритди. Клуб бошлиғи Фарҳод Сафаровнинг бу борадаги жавоби «Championat.asia» сайтида эълон қилинди.
«Миржалол Қосимовдек мураббий жамоамизга келса, бошимиз осмонга етарди. Бироқ бу гапни биринчи бор сиздан эшитиб турибман», — деб гап бошлади Сафаров.
«Қандайдир янгилик бўлса, сайтимиз орқали билиб оласиз. Чемпионатни эндигина тугатдик. Қайтараб айтаман, бундай инсонлар клубимизда ишласа, биз жуда хурсанд бўламиз».
Аввалроқ Миржалол Қосимовнинг декабрь ойида Ўзбекистон клубларидан бирини қабул қилиб олиши борасида хабар пайдо бўлганди.
Изоҳ (0)