Боливиядан Колумбияга учиб келаётган ва бортида 72 нафар йўловчи бўлган самолётнинг қулагани ҳақида хабар берилган бўлиб, йўловчилар орасида Бразилиянинг «Шапекоэнсе» клуби футболчилари бўлгани тахмин қилинганди.
«Sports.ru» нашри бортда чиндан ҳам 27 нафар футболчи бор экани ҳақида маълумот берди. «Шапекоэнсе» футболчилари 1 декабрь куни Копа Судамерикано мусобақаси доирасида «Атлетико Насьональ» клубига қарши майдонга тушиши керак бўлган.
Қайд этиш керак, Копа Судамерикано Жанубий Америка минтақаси клублари ўртасидаги Копа Либертадорес турниридан кейин нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турадиган мусобақадир.
«Шапекоэнсе» 20 та жамоа иштирок этадиган Бразилия А сериясида 37-турдан кейин 9-ўринни эгаллаб турганди. Мана шу клуб футболчилари қаторида унинг ўйинини ёритиш мақсадида сафарга чиққан журналистлар ҳам ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)