Нью-Йорк биржасида олтиннинг нархи 2016 йил февралидан бери биринчи марта унцияси учун 1200 доллардан пасайди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Шу тариқа бозор АҚШ фонд бозорида индекслар ўсиши, ижобий статистика маълумотларига муносабат билдирди. Қолаверса, трейдерлар декабрдаги йиғилишда АҚШ федерал захира тизими (ФЗТ) фоиз ставкаси оширилишини кутмоқда.
Маълумот учун, Нью-Йоркнинг Comex биржасида декабрда етказиб бериладиган олтин қиймати 1,3 фоизга пасайиб, унцияси учун 1195,90 долларни ташкил этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)