Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйл жароҳати туфайли «Барселона»га қарши принципиал ўйинда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Уэльслик футболчи «Спортинг»га қарши (2:1) ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур ўйинида тўпиғидан жароҳат олиб, иккинчи бўлимда захирага олинди.
Хабарда қайд этилишича, Бэйлга жарроҳлик амалиёти керак бўлиши мумкин. Бу борадаги қарор яқин 48 соат ичида қабул қилинади.
Маълумот учун, Испания чемпионати 14-туридан ўрин олган «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги «Эль-Класико» 3 декабрь куни «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланиши режалаштирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)