Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов Малайзиянинг «Т-Тим» клубида фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри маълумот берди.
Клуб скаутлари «Локомотив»нинг 29-турдан жой олган «Металлург»га қарши ўйинини стадионнинг ўзидан томоша қилган. Аввалроқ мазкур клуб сафида ўзбекистонлик футболчилардан Садриддин Абдуллаев ҳамда Фарҳод Тожиев ҳам тўп тепган бўлиб, ҳар икки футболчи айнан «Локомотив»даги ўйинлари орқали малайзияликлар эътиборига тушганди.
«Т-Тим», шунингдек, Кахи Махарадзени ҳам ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. Қайд этиш керак, Махарадзе кетма-кет уч мавсумдан буён Ўзбекистон чемпиони номига эришиб келмоқда. Сўнгги икки мавсумни «Пахтакор» сафида ўтказиб, 2016 йил бошида «Локомотив» либосини кийган грузиялик футболчи Ўзбекистоннинг бир эмас, икки клуби билан чемпион бўлган туркманистонлик Гочқули Гочқулиевдан кейин иккинчи хорижлик ҳисобланади.
Изоҳ (0)