Каталониянинг «Барселона» футбол клуби билан шартномасини узайтириш арафасида турган аргентиналик футболчи Лионель Месси номи сир тутилаётган жамоадан яна-да яхшироқ таклиф олди. Бу ҳақда «Чемпионат» El Mundo нашрига асосланиб хабар берди.
Лионель Мессини харид қилиш истагида бўлган ўша клуб футболчига тўланиши керак бўлган 250 миллион евро қийматини пасайтириши мумкин бўлган йўлни топди. Яъни, «Барселона» билан шартномасини узайтирмаслик учун Мессининг ўзига 100 миллион евро таклиф қилди.
Лионелнинг Каталония клуби билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз якунига етади. У ўз клубидан йилига 25 миллион евро маош талаб қилаётган бўлиб, Эл-класикодан кейин шартномасини узайтириши кўзда тутилганди.
Аввалроқ Месси учун Англиянинг «Манчестер Сити» клуби 200 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида хабар чиққанди.
Изоҳ (0)