Япония собиқ қуролли можаро туманларини минасизлаштириш ишларини ўтказиш учун Колумбияга 1 миллиард иена (9 миллион доллар атрофида) ажратади. Бу ҳақда Перудаги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммитида бош вазир Синдзо Абэ ва Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос учрашув якунлари бўйича Япония ТИВ маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Япония, шунингдек, мамлакатдаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Бунга жавобан Колумбия президенти Япония ҳукуматини кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Томонлар, шунингдек, иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди ва тегишли битимларни имзолаш ҳақидаги музокараларни фаол илгари суришга келишиб олди.
Изоҳ (0)