Бугун, 15 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 турнирига саралаш босқичи 5-турида Сеулдаги World Cup Stadium’да Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00 да старт олади.
Ҳар икки терма жамоа футболчилари ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. Журналистлар интервьюлар орасида корейс футболчиларининг ўзбекча, ўзбек футболчиларининг корейсча талаффузини синаб кўрди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Одил Аҳмедов ва Игорь Сергеев, Жанубий Корея термасидан Ку Жа Чол ва Чжи Дон Вон қизиқарли тажрибада иштирок этди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)