Аралаш жанглар санъати вакиласи Миша Тейт карьерасининг шу қисмига чек қўйишга қарор қилди, деб ёзди «Оламспорт».
Америкалик жангчи 12 ноябрь куни рақибаси Ракел Пеннингтондан енгилганди. Орадан кўп ўтмай спортчилик фаолиятини якунлашини маълум қилди. АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган жангда ҳакамларнинг барчаси Ракелнинг ғалабасини қайд этганди.
Дунёнинг энг нуфузли журналлари муқовасини бир неча бор безаган Миша Тейт 1986 йилнинг 18 август куни АҚШнинг Вашингтонида дунёга келган. У UFC ва Strikeforce’да собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Изоҳ (0)